19:01 / 01.07.2015
2546

Марк Цукерберг Facebook фойдаланувчилари саволларига жавоб берди

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида нафбатдаги онлайн-анжуманни ўтказди. Цукербергга исталган фойдаланувчи савол бериши мумкин бўлди. Савол берганлар орасида таниқли физик олим Стивен Хокинг ва актёр Арнольд Шварценеггер ҳам бўлди.

Кўпчилик фойдаланувчилар интернет, ОАВ ва ижтимоий тармоқнинг ўзининг келажаги ҳақидаги саволларни беришди. Цукерберг Facebook даги янги имкониятлрар ҳақида гапирганда яқин орада фото ва видеоматериаллардаги объектлар ва одамларни аниқлай олиш технологиясининг пайдо бўлишини таъкидлаб ўтди.

Стивен Хокингнинг бугунги кундаги долзарб илмий саволларига Цукерберг уни абадий ҳаёт, касалликларни даволаш ва инсонни ўқитиш масалалари қизиқтиришини айтди.

Арнольд Шварценеггер Цукербергнинг спорт қизиқишлари билан қизиқди. Ижтимоий тармоқ асосчиси бир ҳафтада 3 кун спортзалда машғулотлар ўтказишга ажратишини маълум қилди.

Top