17:09 / 01.07.2015
3668

Мурувват уйларида ижтимоий ходимлар ва психологлар иш бошлайди

Мурувват уйларида ижтимоий иш бакалаврлари, ҳуқуқшунослар, психологлар ва дефектологлар учун 100дан ортиқ янги штат бирликлари ташкил қилинади. Бу ҳақда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таҳририятга юборган хабарномасидан маълум бўлди.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ёрдам бериш соҳасида замонавий ижтимоий технологияларни жорий қилиш ҳамда ислоҳотлар ўтказиш доирасида амалга оширилмоқда.
Янги мутахассислар олдига оғир ақлий хасталикка чалинган болалар билан ишлаш, уларга таълим бериш методикасини яратиш вазифаси қўйилади. Айни пайтда мурувват уйларининг иш тартиби ва штат бирликлари қайта кўриб чиқилмоқда.
Вазирлик олдида турган галдаги вазифалардан бири мурувват уйлари фаолиятига ижтимоий мослашишнинг инновацион дастурларини жорий қилишдир. Бу йўналишда вазирлик билан болаларнинг ижтимоий адаптацияси республика маркази, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш вазирликлари бўлади.

Top