12:21 / 01.07.2015
2486

Наманганда Captiva олиб қочгани гумон қилинган шахс қўлга олинди

Наманган вилояти Чуст тумани ИИБ навбатчилик қисмига Чуст шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Каптива” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. 

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Сероб маҳалласи ҳудудидан техник носоз ҳолда топилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс шу туманда яшовчи 34-ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top