12:15 / 01.07.2015
2418

Рамоснинг онаси ўз ўғли "МЮ"га ўтмаслигига ишонч билдирди

Серхио Рамоснинг онаси Паки Гарсия ўз ўғлининг ёзги трансферлар вақтида "Реал"дан "МЮ"га ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Реал" ўғлим учун биринчи ўринда туради. Мен у Мадридни ташлаб, Англияга боради, деб ўйламайман. Чунки, ўғлим ҳамиш шу шаҳарда яшашни истайди", деб интервью беради Гарсия хоним Antena 3 каналига.

Маълумот учун, охирги ҳафталар давомида "МЮ" бу футболчини қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда. Инглизлар "Реал"га унинг трансфери бўйича 60 млн евролик таклиф жўнатишган. Перес эса бунга жавобан Рамос 90 млн евро эвазига қўйиб юборилиши мумкинлигини айтган.

Top