17:31 / 01.07.2015
2857

Россия Думаси Қирғизистоннинг ЕИИга қўшилиши тўғрисидаги шартномани ратификациядан ўтказди

Россия Давлат Думаси Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Ушбу шартнома тегишли баёнотлар билан биргаликда 25 июнь куни президент Владимир Путин томонидан Думанинг муҳокамасига киритилган эди. Улар орасида ЕИИ базавий шартномасига ўзгартишлар киритиш, шартлар, ўтиш ҳолатлари ҳамда Арманистоннинг ташкилотга қўшилиши борасидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир. Бу ҳужжатлар “Қирғизистон шартномаси”нинг узвий қисмларидир, дейилади хабарномада.

2015 йилнинг 8 майида Москвада имзоланган шартнома Қирғизистоннинг иттифоққа аъзо бўлишини белгилаб берадиган асосий ҳуқуқий-меъёрий актдир.

Шунингдек, шартнома ягона савдо муҳити ва тартибини жорий қилиш шартларини белгилаб беради.

Top