10:20 / 01.07.2015
2302

Тошкентда MITA-2015 халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳрида “Мультимедиа, ахборот технологиялари и иловалар” – MITA-2015 XI халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. 30 июнь куни очилган ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг ҳамда бошқа давлатлар, жумладан, АҚШ, Италия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Украина, Озарбайжоннинг йирик корхоналари вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирок этмоқда.

Форум Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Жанубий Корея мультимедиа жамияти, Пикёнг миллий университети, Донггук ва Ульсан университетлари томонидан ташкил этилди.

Конференциядан кўзланган мақсад мультимедиа ва ахборот технологиялари соҳасидаги охирги янгиликларни намойиш қилиш ҳамда турли давлатлар мутахассислари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйишдир.

Форум давомида янги инновацион ғоялар, мультимедиа ва ахборот технологиялари ишланмаларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Top