Жаҳон | 09:45 / 01.07.2015
4733
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўл магистрали қурилмоқда

Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўл магистрали қурилмоқда. Бугунги кунда Туркманистон участкасининг 45 км қисми ётқизилди.

Туркманистон темир йўл транспорти бўлинмалари Отамурод-Имомназар участкасида қурилиш ишларини давом эттирмоқда.

Шунингдек, йўлнинг 23-километрида ер усти инфраструктурасини яратиш ишлари давом этмоқда.