Жаҳон | 00:09 / 01.07.2015
4078
1 дақиқада ўқилади

Украина аксилтеррорчилик операцияси ўтказилаётган ҳудудда рекорд даражадаги контрабанда ушлаб қолинди

Украина Хавфсизлик хизмати Давлат фиксал хизмати, милиция ва чегарачилар билан биргаликда махсус операция ўтказиши натижасида аксилтеррорчилик операцияси бошлангандан бери энг катта озиқ-овқатлар контрабандаси партияси – 11 та вагонда 700 минг тонна озиқ-овқатни ушлаб қолдилар.

30 июнда Украина хавфсизлик хизмати Украина назоратида бўлмаган ҳудуд орқали поездда 11 та вагонда металлургик шлак остида 700 тонна озиқ-овқат олиб ўтилмоқчи бўлинганини маълум қилди. Қайд этилишича, озиқ-овқатлар айирмачилар учун мўлжалланган бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Украина Жиноят кодексининг “Террорчиликни молиялаштириш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш