Жамият | 18:06 / 02.07.2015
2724
1 дақиқада ўқилади

Америкалик эр хотирасини йўқотиб қўйган рафиқасига иккинчи марта уйланади

АҚШда истиқомат қилувчи Жереми Стэмпер ўз рафиқаси хотирасини йўқотиб қўйгани учун у билан иккинчи марта тўй маросимини ўтказади. Бу ҳақда CBS News хабар берган.

Маълум бўлишича, ўтган йили уларнинг биринчи никоҳ маросими бўлиб ўтган, шундан кўп вақт ўтмай, Жастин Стэмпер йўл транспорт ҳодисасига учраб, хотирасини йўқотганди. У ўз эрига бўлиб ўтган тўйларини эслай олмаётганини билдирган.

Ўз рафиқаси учун бу қанчалик муҳим эканини билган Жереми эса Жастин билан яна бир марта никоҳ маросимини ўтказишга қарор қилди. У шу мақсадда зарур маблағни бериш учун CoFundMe сайтига эълон беради. Айни вақтда у 5 минг доллар тўплаган.

Ушбу жуфтликнинг иккинчи марта тўй маросими 2015 йилнинг 1 август кунида, яъни биринчи маросимнинг бир йиллиги кунида ўтказилиши режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш