14:32 / 02.07.2015
4756

Чеченистонда 500 кг ли авиабомба топилди

Чеченистоннинг Грозний туманида 500 кг ли фугасли авиабомба топилди. Бу ҳақда республика фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Тимур Тайсумовга таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Бомба ер остидан лой олинаётган чоғда топилган. Энг яқин аҳолижой бомба топилган ердан 3 км узоқда жойлашган. Айни пайтда мутахассисларнинг етиб келиб, бомбани зарарсизлантириши кутилмоқда.
Ўтган йили ўша атрофларда 250 кг ли авиабомба топилган эди. У ер остидан чиқарилиб, полигонда йўқ қилинган эди.

Top