Жамият | 00:13 / 02.07.2015
5509
1 дақиқада ўқилади

Жим Керри Калифорния губернаторини “корпоратив фашист” деб атади

Голливудлик актёр Жим Керри 2016 йилдан Калифорния штатида мактаб ўқувчиларини мажбурий эмлаш ҳақидаги янги қонунни танқид қилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри хабар бермоқда.

Актёрнинг фикрича, ушбу қарорни имзолаган Калифорния штати губернатори Жерри Браун болаларни сифатсиз эмлаш билан заҳарланишига сабаб бермоқда. “Бу корпоратив фашистни тўхтатиш керак”, деб ёзди Керри ўзининг микроблогида.

Жим Керрининг собиқ маъшуқаси Женни Маккарти эмлашга қарши таниқли курашчи ҳисобланади. Маккартининг фикрича, унинг ўғлидаги аутизм касали айнан эмлаш сабабли ривожланган.

Янги қонунга кўра, диний қарашларга кўра эмлашни рад этиб бўлмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш