Жаҳон | 06:56 / 02.07.2015
5443
1 дақиқада ўқилади

Куба АҚШдан Гуантанамодаги ҳарбий базани қайтаришни талаб қилмоқда

Куба АҚШдан Гуантанамодаги ҳарбий база устидан назоратни қайтаришни талаб қилмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Куба вакиллари Гуантанамодаги ҳарбий базанинг Кубага қайтарилиши ва мамлакатга 50 йил аввал қўйилган иқтисодий эмбаргонинг олинишини талаб қилишмоқда.

Бу талабнинг қондирилиши икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар тиклангандан кейинги муносабатларнинг тўлиқ нормаллашганидан дарак беради.

Аввалроқ 20 июлда АҚШнинг Кубадаги элчихонаси очилиши маълум қилинганди.