12:44 / 02.07.2015
6388

Олмалиқда Россия компанияси тақдим этган тегирмонлар монтажи бошланди

2015 йилнинг май ойида Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида Россиянинг “Тяжмаш” ОАЖ тақдим этган тегирмонлари монтажи бошланди.
Айтилишича, айни пайтда ишларнинг бир қисми тугалланган. Жумладан, тегирмонларнинг иккита тоши жойига ўрнатилган. Охирги, энг йирик тегирмон монтажи устида иш олиб борилмоқда.
Лойиҳа “Тяжмаш” заводи томонидан амалга оширилмоқда. Корхона Ўзбекистондаги мисни бойитиш фабрикаси реконструкцияси лойиҳасининг асосий пудратчиси ва лойиҳачисидир. 2012 йил октябрида имзоланган шартномага кўра, завод учта руда майдаловчи тегирмон ясаб, уларни Ўзбекистонга юборди. Қўшимча равишда автоматлаштирилган конвейер комплекси ва бошқа технологик жиҳозлар етказиб берилди.
Корхона тақдим этган техниканинг самарадорлиги йилига 7 млн тонна мис рудасини қайта ишлаш имкониятини беради.

Top