Жаҳон | 17:56 / 02.07.2015
4276
1 дақиқада ўқилади

Пушков: Россия Украинадан фарқли равишда Ғарбга сиғинмайди

Россия Давлат думасининг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси вакили Алексей Пушков Россиянинг Украинадан яна бир фарқи сифатида бу давлат Ғарбга сиғинмаслигини айтиб ўтди. Пушков бу фикрини ўз твиттерида ифодалаган.

Унинг сўзларига кўра, европалик сиёсатчилар Россия билан парламентар алоқаларни тўхтатиб, катта хатога йўл қўйишган.

"Россия Ғарбга сиғинувчи Украина эмас. Россияга бутунлай бошқача мезонда баҳо бериш керак", деб ёзади Пушков.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш