10:31 / 02.07.2015
3345

Қирғизистон бош вазири гиёҳвандлик назорати идораси раҳбари ва унинг барча ўринбосарларини ишдан бўшатди

Қирғизистон бош вазири Темир Сариев гиёҳвандлик назорати бўйича давлат хизмати раҳбари Алимбой Султоновни ва унинг уч ўринбосарини ишдан бўшатди.

Бу борада ҳукумат томонидан тарқатилган хабарномада айтилишича, дастлаб хизмат фаолиятини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган. Текширув натижаларига кўра идора раҳбариятини ўзгартиришга қарор қилинган.
Авваламбор, раҳбарлар ўртасидаги ихтилоф хизмат фаолиятининг самарадорлигига тўсқинлик қилган. Шу боис охирги пайтларда ҳеч қандай жиддий тадбирлар ва ишлар амалга оширилмаган.
Хизматнинг янги раҳбари этиб ички ишлар бошқармаларидан бирининг бошлиғи Рафиқ Мамбеталиев тайинланди.

Top