Спорт | 07:06 / 02.07.2015
3413
1 дақиқада ўқилади

Рами «Севилья» футболчисига айланди

"Севилья" клуби "Милан" билан ҳимоячи Одил Рамининг трансфери бўйича келишувга эришди. 29 ёшли футболчи яқин вақт ичида испан клубида тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг 4 йиллик шартнома имзолайди.

Француз футболчиси "Милан"га 2014 йилда ўтган ва ўтган мавсумда жамоанинг 21 ўйинида иштирок этган эди.