Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 15:31 / 02.07.2015
2503
1 дақиқада ўқилади
Сингапурда харидорларга олмос етказиб бериш билан шуғулланадиган илк интернет магазин очилади
Сингапур олмос инвестицион биржаси (SDiX) олмос сотиш ва уни етказиб бериш билан шуғулланадиган илк платформани ишга туширади. Бу ҳақда The Business Times нашрида ёзилган.
Сингапурдаги бўлим фаолияти шу йилнинг сентябрида бошланиши маълум қилинган.
Янги платформанинг ишга туширилиши янги савдо бозори ташкил қилинишига йўл беради. Бундай платформанинг устунлик жиҳати нархларнинг ошкоралиги ҳисобланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш