11:10 / 02.07.2015
1900

Тачмурод Агамуродов "Динамо" жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бош мураббийи Тачмурод Агамуродов жорий йилги Олий Лига баҳсларининг биринчи давраси якунида жамоани тарк этди. Бу ҳақда самарқандликлар жамоаси расмий сайтида хабар қилинди.

"Сўнгги бир йил давомида «Динамо» клубида фаолият юритиб келган тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов биринчи давранинг сўнгги ўйини «Олмалиқ»га қарши баҳсдан сўнг жамоа билан хайрлашди.

Тачмурод Агамуродов соғлиғидаги муаммолар сабабли, ўз аризасига биноан «Динамо» бош мураббийлиги лавозимидан истеъфога чиқди.

Туркманистонлик мутахассис 2014 йилги мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб, клубмизда фаолият юритиб келаётган эди.

«Динамо» ПФК Тачмурод Агамуродовга клубдаги фаолияти ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги ишларига омад тилаб қолади", дейилади хабарда.

Top