14:06 / 02.07.2015
2638

Тунисдаги терактда гумон қилинаётган 12 киши қўлга олинди

Тунис ҳукумати Суса шаҳридаги қўпорувчилик ҳаракатини ижро қилишда гумон қилинаётган 12 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

26 июнь куни бир гуруҳ одамлар шаҳардаги меҳмонхоналардан бирига бостириб кириб, чет эллик сайёҳларни ўққа тутган эди. Теракт оқибатида 40 киши ҳалок бўлди.
Айни пайтда яна икки нафар жангари қидирилмоқда. Улар нафақат меҳмонхонага, балки Бардо музейига уюштирилган ҳужумга ҳам алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Top