Спорт | 17:56 / 03.07.2015
1545
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Фалькаонинг ижарага олинганини расман тасдиқлади

«Монако» клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао янги мавсумдан бошлаб Англиянинг амалдаги чемпиони «Челси» клуби сафида тўп суради.

Лондонликлар расмий сайтининг ёзишича, колумбиялик футболчи 2015-2016 йилларда «аристократлар» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тарқатилган хабарга кўра, «Челси» ва «Монако» ўртасидаги ижара шартномасига кўра, кейинги мавсумда Фалькаони 50 млн. евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи лондонликлар ихтиёрида бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш