18:24 / 03.07.2015
2918

Фарғона вилоятида мол ўғрилари ушланди

Фарғона вилояти Фарғона тумани ИИБга фермер хўжалиги дала майдонидан номаълум шахс тўрт бош қорамолини ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни маҳаллий аҳоли вакилига мансуб 30 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди

Ғараз ниятли шахс қўлга олинди. Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top