11:07 / 03.07.2015
4271

Малайзия бош вазири давлат жамғармасидан 700 миллион доллар олди

Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқнинг ҳисоб рақамига давлат фондидан (1MDB) 700 млн доллар миқдоридаги маблағ кўчирилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

1MDB давлат фонди ташкил этилганидан буён бош вазир жами 11 млрд доллар миқдоридаги кредит олган.

Унинг вакилининг сўзларига кўра, бош вазир жамғарма пулларини шахсий мақсадлар учун сарфламаган.

Ўз навбатида фондда ҳам Нажиб Раззоқ бу пулларни ўзлаштириб юбораётгани ҳақидаги гаплар инкор қилинган.

Top