17:54 / 03.07.2015
3220

Поп туманида қишлоқ ўғриси қўлга тушди

Наманган вилояти Поп туманидаги четки қишлоқлардан бирида шу қишлоқнинг ўзидан чиққан ўғри қўлга тушди.

Тоғ ёнбағрида жойлашган ушбу қишлоқда сира ўғирлик содир бўлмаган эди. Бироқ барча яхши удумлар ҳам қачондир тугаш хусусиятига эга. Бу вазиятда 19 ёшли Тўлқин Холматов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ушбу анъаналарга ғилоф иш тутди.

“Ўз қўшниси Шавкат аканинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, айбланувчи қўшнисининг уйига боғ томондан ўғриликка тушиб, “Siemens” ноутбукини ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган”, деб айтмоқда Поп тумани Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими терговчиси, милиция лейтенанти Тигран Тожибоев.

Эртаси куни ўғри қўлга киритган ўлжасини уяли телефонга алмаштирмоқчи бўлиб, уни бир танишига таклиф қилган. Таниши ноутбукни бир кунга олиб, нимадир ишкал борлигини сезиб, уни қайтариб берган. Яна бир харидор ҳам шубҳаланиб, муаммодан нарироқ бўлиш учун ноутбукни олмаган. Шундан кейин Тўлқин ўлжани қуриб битказилмаган уйга яшириб қўйган.

Бироқ ноутбук эгаси милицияга мурожаат қилган ва тез орада жиноятчининг уйига милиция ходимлари ташриф буюришган. Ноутбук гувоҳлар кўз ўнгида беркитилган жойидан олинган.

800 минг сўмга баҳоланган ишлатилган компьютер Тўлқин Холматовга қимматга тушди – унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича айблов қўйилди.

Top