23:09 / 03.07.2015
7242

Путин: Россия мустақиллигини пулламайди

Россия президенти Владимир Путин Россияга босим унинг мустақиллиги туфайли кўрсатилаётганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Россияга ўтказилаётган босимнинг сабаблари маълум. Биз мустақил равишда ички ва ташқи сиёсатимизни юргазмоқдамиз ва ўз мустақиллигимизни пулламаймиз. Бу ҳаммага ҳам ёқавермайди, бироқ бошқачасига бўлиши ҳам мумкин эмас”, деб айтмоқда Путин.

Путиннинг айтишича, Россия жамиятчилигида парокандалик ўрнатишга уринишлар кутилган натижаларни бермади.

Top