Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:27 / 03.07.2015
7706
1 дақиқада ўқилади
Қарши шаҳрида катерда сайр қилиш имконияти яратилади
Қарши шаҳрининг Қашқадарё қирғоғида жойлашган қисмида бир ярим йилдан кейин катер орқали сайр қилиш имконини берадиган маиший тузилма барпо этилади.
12news.uz сайтининг маълум қилишича, дарёнинг шаҳардан ўтган қисмидаги икки қирғоғи бўйлаб дарахтлар экилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қарши шаҳрига амалга оширган ташрифи чоғида кўрсатма берган.
"Бу жойларда аҳолининг кўнгилли дам олиши учун зарур шароитларни муҳайё қилиш керак", деган Ислом Каримов.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш