Жаҳон | 15:58 / 04.07.2015
8988
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон шимолида ЎИҲ раҳбари ўлдирилди

2 июль куни Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятида "Ўзбекистон Ислом ҳаракати" раҳбарларидан бири Қори Ҳикматуллоҳ махсус ҳарбий амалиёт натижасида ўлдирилган. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Боғлон ҳокимияти вакили Абдулжаббор Исломийнинг маълум қилишича, Қори Ҳикматуллоҳ Афғонистон шимолидаги ташкилот жангариларига бош бўлган.