07:12 / 04.07.2015
2136

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича эксперт кўмак бериш мақсадида Европа Иттифоқи билан икки томонлама кенгаш яратилмоқда

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича эксперт кўмак бериш мақсадида Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инвестиция масалалари бўйича икки томонлама кенгаш яратилмоқда. Бу кенгаш жорий йилнинг охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк маълум қилди.

Штеркнинг айтишича, ЕИ Ўзбекистон ЖСТга киришини тайёрлашга баҳо беришда ёрдам беришга тайёр. ЕИнинг хорижий ишлар бўйича кенгашининг Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқи стратегиясини амалга ошириш бўйича 22 июнда қабул қилинган хулосаларида ЕИ ва минтақа давлатлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга икки томонлама ўзаро қизиқиш мавжудлиги таъқидлаб ўтилган.

“ЕИ ишончли ва қулай инвестицион иқлимни, меъёрий-ҳуқуқий базанинг барқарорлигини, амалдаги ижтимоий ҳамкорликнинг очиқ-ойдиллигини, халқаро ишбилармонлик жамоатчилиги ва минтақавий интергация билан ўзаро алоқаларни илгари суришда муҳимроқ роль ўйнаши керак ва бу минтақадаги давлатларнинг ЖСТга кириш жараёнининг такомиллашишига кўмак беради”, деб айтилмоқда хабарда.

Top