12:13 / 04.07.2015
7097

Сардор Рашидов "Ал-Жайиш" билан шартнома тузди

Ўзбекистонлик 24 ёшли футболчи Сардор Рашидов Қатар клуби билан расман шартнома тузди. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар қилди.

"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси 3 июль куни клуб қароргоҳига етиб борди ва шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Рашидов тиббий кўрикдан ўтгач, "Ал-Жайиш" билан тузилган шартномага имзо қўйди.

Маълумот учун, Қатарда янги мавсум август ойида старт олади.

Top