Жаҳон | 09:18 / 04.07.2015
4883
1 дақиқада ўқилади

Сурияда жангарилар тўпланган масжидда портлаш юз бериши натижасида 25 нафар жангари ҳалок бўлди

3 июль куни кечаси Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятидаги масжидлардан бирида портлаш юз берди.

"Элаф" нашрининг маълумотларига кўра, Ариха шаҳридаги бу масжидга "Жебҳат ан-Наср" ("Ғалаба фронти") гуруҳи аъзолари ифторлик қилиш учун йиғилишган ва портлаш туфайли уларнинг 25 нафари ҳалок бўлган ҳамда ўнлаб жангарилар жароҳатланган.

Портлаш натижасида гуруҳ бошлиқларидан бири ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

Портлашни уюштирган томон маълум эмас. Тахминларга кўра "Ал-Қоида" таркибидаги бу гуруҳ аъзолари ҳаётига "ИШИД" жангарилари томонидан суиқасд қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш