12:31 / 05.07.2015
2506

Футбол бўйича Англия аёллар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди

Футбол бўйича Англия аёллар терма жамоаси Канадада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди. Инглизлар мусобақанинг 3-ўрини учун Германия термасига қарши учрашувда қўшимча вақтда ғалабани қўлга киритдилар.

Чемпионатнинг бронза медаллари учун учрашув 1:0 ҳисоби билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Фара Уильямс ўйиннинг 108-дақиқасида киритди.

5 июнь куни бўлиб ўтадиган финал учрашувида Япония ва АҚШ терма жамоалари мусобақанинг энг олий мукофоти учун курашади.

Top