22:33 / 05.07.2015
2752

Греция кредиторлар билан музокараларни зудлик билан бошлаб, 48 соат ичида тамомламоқчи

Греция ҳукумати ўзининг қарзи бўйича келишувга эришиш мақсадида халқаро кредиторлар билан зудлик билан музокаралар ўтказишни бошламоқчи. Бу ҳақда 5 июль куни телеэфирда Греция ҳукумати расмий вакили Гавриил Сакелларидис мамлакатдаги референдумнинг дастлабки натижаларига изоҳ бера туриб маълум қилди.

“Тез орада музокаралар бошланади ва тезда, эҳтимол 48 соат ичида тугатилиши керак. Биз келишувга тез келиш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз”, деб айтди Сакеллардис.

Греция бош вазири Алексис Ципрас мамлакат аҳолисини референдумда халқаро кредиторларнинг таклифларига қарши овоз беришга бир неча бор чақирган эди. Унинг фикрича, кредиторларнинг таклифларига бериладиган қатъий “йўқ” жавоби Афинанинг музокаралардаги мавеқини анча мустаҳкамлайди. Мамлакатдаги бош мухолиф “Янги демократия” партиясининг фикрича, бу, аксинча, мамлакатнинг имкониятларини жиддий заифлаштиради, чунки кредиторлар ўзларининг таклифлари қабул қилинишини талаб қилмоқдалар.

Top