11:13 / 06.07.2015
3943

Абдусапи Қаюмов МДҲ фиферлари ўртасидаги турнирда FIFA15 мусобақалари бўйича совриндор бўлди

FIFA2013/2014 футбол симуляторлари бўйича икки карра Ўзбекистон чемпиони Абдусапи Қаюмов (ник. Legenda), МДҲ давлатлари фиферлари иштирок этган Stars CUP CIS 2015 халқаро онлайн турнирида FIFA15 мусобақалари бўйича бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда infocom.uz нашри хабар тарқатди.

Мазкур турнир Россия киберспорт федерацияси томонидан ташкиллаштирилган турнирда МДҲ давлатларининг энг кучли киберспортчилари иштирок этишди.

Ўзбекистонлик профессионал фифер 2,5 йилдан буён фаолият олиб бормоқда ва мазкур муддат давомида у кўплаб ютуқларни кўлга киритди ва маҳаллий ҳамда халқаро майдонда «Легенда» лақаби билан танилди, деб ёзилади манбада.

Top