12:03 / 06.07.2015
2798

АҚШда 6 киши чақмоқ уришидан жабрланди

Луизиана штатининг Техас билан чегара қисмидаги меҳмонхона ҳудудидаги дарахтга кучли чақмоқ келиб урилиши натижасида 6 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

"Уларнинг бахти бор экан, тирик қолишди", дейди маҳаллий шериф Ронни Ричардсон журналистларга интервью бериш чоғида.

Унинг айтишича, бу кишилар АҚШ мустақиллик куни байрамин нишонлаш асносида очиқ ҳавога оилавий сайр уюштиришган эди.

Маълумотларга кўра, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Жабрланувчилар бир неча кун шифохонада қолишади.

Top