08:11 / 06.07.2015
2119

Бағдоддаги портлашлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Бағдоднинг шиалар яшайдиган даҳасида ва шаҳар четида бомбалар портлатилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Биринчи бомба 5 июль кечки пайт шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган шиалар яшайдиган ал-Обойдий даҳасида қаҳвахона олдида портлатилди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва яна 14 киши яраланди.

Бағдоддан жануби-шарқий йўналишда жойлашган Жиср Диёла шаҳарчасида кичик ресторан олдида яна битта бомба портлатилди. Натижада 4 киши ҳалок бўлди, 11 киши яраланди.

Аввалроқ автобус бекатларидан бирида портлатилган бомба оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, 9 киши яраланган эди. Яна битта бомба Бағдоднинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Шулла туманидаги автобус бекатларидан бирида портлатилди, оқибатда 4 киши ҳалок бўлди.

Ироқ давлат госпиталлари ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади.

Top