22:27 / 06.07.2015
2767

Баҳодир Насимов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин

Ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. Журналист Усмон Ибодовнинг твиттер орқали хабар беришича, ҳужумчи билан Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби қизиқиш билдирган.

"Сардор Рашидовдан кейин Қатарда яна бир легионеримиз пайдо бўлиши мумкин. Баҳодир Насимов «Ал Гарафа» клуби билан музокара олиб бормоқда.

Келишув амалга ошса, терма жамоамиз ҳужумчиси янги мавсумни Қатар Юлдузлар Лигасида бошлайди. Шунингдек, Баҳодир Насимовга Олий Лига жамоалари ҳамда Қозоғистон ва Озарбайжон клубларидан ҳам таклифлар бор", - дейди Усмон Ибодов.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Насимов ўтган мавсумни Эроннинг "Падидеҳ" жамоасида ўтказган эди.

Манба:uff.uz

Top