17:45 / 06.07.2015
4074

Ўзбекистон маҳсулотлари чет элликлар томонидан банк карталари ёрдамида харид қилиниши мумкин бўлади

Ўзбекистон миллий банки тез орада маҳаллий тижоратчиларга янги хизмат тақдим этади. Эндиликда уларнинг товарлар ва хизматлари учун хорижлик харидорлик Visa банк карталари ёрдамида пул тўлаши мумкин бўлади. Карталар нафақат тўлов, балки ахборот вазифасини ҳам бажаради. Бу ҳақда банкнинг расмий сайти орқали хабар берилди.
Картада ҳисобни назорат қилиш хизматларини ёқтирса бўлади. Жумладан, банк мижози Ўзбекистондан ташқарида бўла туриб ҳисобидаги маблағлар ҳаракатини кузатиши ва ўзгаришлар ҳақида SMS орқали мунтазам ахборот олиб туриши мумкин бўлади.
Visa тизимида ҳисоб-китоблар 20дан ортиқ жаҳон валюталарида амалга оширилади. Банк мижози дунёнинг турли бурчакларида ўз картасидан фойдаланиши мумкин бўлади. Карта ҳисобдаги маблағни ўзи конвертация қилиб, тегишли суммани кўрсатиб беради.

Top