12:44 / 06.07.2015
4523

Ўзбекистонда ҳозирги кунгача 234 мингдан ортиқ фирма номлари захирага олинди

Ўзбекистонда «Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими» жорий этилган даврдан бошлаб, 2015 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, «Фирма номи тўғрисида»ги қонун талабларига мос келган 234 мингдан ортиқ фирма номлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси захирасига олинди. Бу ҳақда қўмита Ахборот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Фирма номи тўғрисида»ги қонун талабларига мос келган, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлмаган бу турдаги номлар белгиланган тартибда захирага олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 1 июнига қадар бўлган вақтда бу борада кўрсаткич 230 мингни ташкил қилганди.

Top