13:14 / 06.07.2015
5225

Ўзбекистонлик ишчи Петропавловск–Камчатскдаги қурилиш майдонида ҳалок бўлди

Петропавловск – Камчатск шаҳридаги «Глобус» савдо маркази биноси яқинида жойлашган қурилиш иншоотларидан бирида 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Всети-Петропавловск нашри хабар тарқатмоқда.

Манбада ёзилишича, Россия тергов қўмитаси берган маълумотга кўра, 2 июль пайшанба куни мазкур қурилиш объектида ишлайдиган акасини кўргани келган ўзбекистонлик фуқаро 5 метрдан кам бўлмаган чуқурликка тушиб кетган ва бир неча оғир тан жароҳатлари олган.

Қурилиш ҳудудига тезда тиббий ёрдам ходимлари чақирилган ва улар фуқарони маҳаллий касалхоналардан бирига олиб кетиш жараёнида жабрланувчи ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза жараёнлари олиб борилмоқда.

Top