18:10 / 06.07.2015
5718

Саакашвили жамоасининг ишига АҚШ ҳақ тўлайди

АҚШ ҳукумати Одесса вилояти губернатори жамоасининг иши учун ҳақ тўлади. Бу ҳақда губернаторнинг ўзи – Михаил Саакашвили маълум қилди.
“Одесса антикоррупцион тадбирларидан сўнг АҚШ ҳукумати Саакашвилининг янги жамоасининг маоши учун маблағ беришга рози бўлди”, – деб ёзди у Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
У АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт билан учрашув якунларига кўра бу янгиликни ошкор қилди.
Шунингдек, Саакашвили калифорниялик полициячилар Одессанинг янги полициясига дарс беришини айтиб ўтди.

Top