14:13 / 06.07.2015
4583

Самарқанддаги музлаткич заводининг 88.8 фоиз акциялари хорижий инвесторга берилади

Ўзбекистон Самарқанддаги “Сино” музлаткич заводи акцияларининг 88.8 фоизини хорижий стратегик инвесторга реализация қилади. Бу иш Ўзбекистон президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулк улушини ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
2010 йиллан “Сино” акциядорлик жамияти мамлакатдаги ягона музлаткич ишлаб чиқарувчи корхона бўлмай қолди.
Nuz.uz ресурсининг эслатиб ўтишича, айни пайтда Ўзбекистон бозорида Кореянинг Samsung Electronics, Хитойнинг Midea Group ва Changhong, Туркиянинг Ödül ва бошқа ташкилотлар Тошкентда Artel Trade МЧЖни ишга туширди. Турли маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ушбу компания айни кунда 900дан ортиқ кишини иш билан таъминлаб турибди. Корхонанинг қуввати йилига 150 минг дона маиший музлаткич ишлаб чиқаришга етади.
“Ўзэлтехсаноат” “Мотор заводи” АЖ ҳудудида Хитойнинг Midea Group ҳамда Япониянинг Shivaki брендлари остида маиший техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Умумий қиймати 13.7 млн долларни ташкил қилувчи учта инвестицион лойиҳа структур ўзгаришлар амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари дастурига киритилган. 2016 йилга келиб корхона йилига 300 минг музлаткич ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлади.
Бундан ташқари, 2012 йилдан буён маиший техника ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган Roison Electronics АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси жорий йилда Жиззах махсус саноат ва иқтисодий зонасида янги ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Умуман олганда, 2014-2018 йилларда Ўзбекистонда 1.85 млн музлаткич ишлаб чиқарилади. 2015 йили 240 минг, 2018 йили эса 600 минг дона ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
2015 йили экспорт ҳажми 811 минг долларни, 2018 йили эса 7.4 млн долларни ташкил қилади.

Top