Жамият | 16:34 / 06.07.2015
13347
1 дақиқада ўқилади

Тана ранги турлича янги эгизаклар ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Британия ОАВда ёзилишича, таналарининг ранги бошқача бўлган янги эгизаклар жуфтлиги аниқланди. The Daily Mail нашри уларнинг номини келтирди – Ғарбий Лондонда яшовчи тўрт ёшли Бобби ва Райли Жоржлар. Уларнинг онаси оқ танли Эбигейл Танг ҳамда отаси аралаш ирқ вакили Ричард Жорждир.
Эгизаклардан биринчиси – Боббининг танаси оқ рангда, кўзлари кўк, Райли эса қора танли, кўзлари жигарранг.
Эгизаклар 2011 йил октябрида дунёга келган. Дастлаб улар бир хил кўринган. Ташқи кўринишдаги фарқлар 6 ҳафтада кўзга ташлана бошлаган. Эгизакларнинг феъл-атворлари ҳам турличадир: Бобби борган сайин мустақил ва фаол болакайга айланиб бораётган бўлса, Райли, аксинча, камҳаракат ва эринчоқдир.
Жуфтликнинг 17 ойлик Амелия исмли қизи ҳам бор. Айтишларича, қизалоқ қисман отасига, қисман онасига ўхшайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш