13:30 / 06.07.2015
10199

UzMobile USSD-менюни ишга туширди

UzMobile GSM миллий мобил алоқа оператори синов режимида USSD-менюни ишга туширди. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” АК матбуот хизматига таянган ҳолда MobInfo.uz сайти хабар бермоқда.
Ушбу меню ёрдамида абонентлар номер балансини текшириши, интернет пакетлари қолдиғини билиши мумкин бўлади.
USSD-меню командалари:
*100# — маълумот;
*101# — баланс;
*102# — пул киритмалари;
*104# — интернет пакетлари қолдиқлари.

Top