Жаҳон | 19:16 / 06.07.2015
3239
1 дақиқада ўқилади

Хабаровск ўлкасида Су-24М самолёти фалокатга учради

Россиянинг Хабаровск ўлкасида Хурба аэродроми яқинида Су-24М бомбардимончи самолёти режа бўйича ўқув-машғулот парвозини амалга ошириш пайтида ҳавога кўтарилаётганда қулаб тушди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Фалокат оқибатида самолётдаги иккала учувчи ҳам ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, самолёт кимсасиз ҳудудга тушган, ҳеч қандай вайронагарчиликлар рўй бермаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш