17:05 / 07.07.2015
1872

"Манчестер Юнайтед" Мюллер учун "Бавария"га 82 млн евро таклиф қилди

"Манчестер Юнайтед" жамоаси "Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллерни ўз таркибига қўшиб олиш бўйича ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Sport1 нашрида ёзилишича, инглизлар бу футболчи учун "Бавария"га 82 млн евро таклиф қилишган.

"Бавария" жамоаси директорлар кенгаши вакили Карл-Хайнц Румминигге "МЮ" жамоасининг вице-президенти Эд Вудворд билан учрашгани ва шу трансфер хусусида гаплашгани айтилмоқда.

Бироз олдинроқ, немислар Ди Мария учун "МЮ"га Роббен ва Мюллерни таклиф қилишгани хабар қилинганди.

Кейинроқ эса "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳамда Мюллер ўртасида машғулот чоғида низо юз бергани ҳақида хабар тарқалди.

Top