17:44 / 07.07.2015
3091

Наманганда бозорда талончилик қилган шахс қўлга олинди

Наманган шаҳар ички ишлар бўлимига 19 ёшли йигит мурожаат қилиб, "Чорсу" деҳқон бозори олдида номаълум шахс уни куч ишлатиш билан қўрқитиб, “Самсунг” русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни маҳаллий аҳолига мансуб 17 ёшли йигит содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Top