17:08 / 07.07.2015
3282

«Оушеннинг ўн бир дўсти» фильми продюсери Жерри Вайнтрауб вафот этди

Машҳур фильм «Оушеннинг ўн бир дўсти»да продюсер сифатида фаолият олиб борган Жерри Вайнтрауб 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, Жерри Вайнтрауб АҚШнинг Санта-Барбара шаҳрида (Калифорния штати) вафот этган. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Продюсер «Оушеннинг ўн бир дўсти»дан ташқари «Нэшвилл», «Каратэчи» ва бошқа филмларда продюсер сифатида ишлаб келган.

Жерри Вайнтрауб 1937 йилда Нью-Йоркда туғилганди. 1985 йилда у United Artists киностудиясини бошқарган. Орадан беш ой ўтиб, компания раҳбарлари билан келиб чиққан можаро сабаб бу лавозимидан кетганди.

Top