Жамият | 19:29 / 07.07.2015
8287
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтдаги воқеа: меҳмонлар мезбоннинг ухлаб қолганидан фойдаланиб, 90 млн сўмлик тақинчоқларни ўмариб кетишди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Наташа исмли аёлнинг уйида ўғрилик содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ матбуот хизмати ахборот берди.
Наташанинг меҳмонлари – Рифат ва Ригина мезбоннинг ухлаб қолганидан фойдаланиб, унинг уйидаги 13 хил жами 90.896 млн сўмлик аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетишди.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ўғрилар қўлга олиниб, қимматликлар эгасига қайтарилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш