Жаҳон | 16:45 / 07.07.2015
2495
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг адаши Брянск вилоят думасига ўз номзодини қўйди

Россия президентининг тўлиқ адаши – Владимир Владимирович Путин Брянск вилоят думаси сайловларида иштирок этади, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Сайлов комиссияси вакиллари 1963 йили туғилган сиёсатчи Путиннинг Володарск туманидаги 9-сонли сайлов участкасидан номзод эканлигини тасдиқлашди.
Владимир Путин бирор-партия номзоди эмас, у “Монолит-Комплект” МЧЖ директоридир.
Ўтган йили у депутатликка номзодини “Родина” партиясидан кўрсатмоқчи бўлганида унга рад жавоб берилган эди. Ўшанда Путин “Р-Управление механизации” МЧЖ эксплуатация цехида механик бўлиб ишлар эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш