15:35 / 07.07.2015
2904

Томас Мюллер "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан урушиб қолди

Германиянинг «Бавария» клуби футболчиси Томас Мюллер жамоа машғулотлари жараёнида бош мураббий Хосеп Гвардиола билан урушиб қолди. Бу ҳақда TZ нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, футболчи машғулотлар пайтида ишланаётган тактика бўйича норозилик билдирган.

Бироқ кейинроқ, Мюллер Гвардиоладан келиб узр сўраган. «Окей, жаноб мураббий мен хатога йўл қўйдим», дея гапириб ўтган Мюллер.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Бавария» Мюллер ва Роббенни «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Анхел Ди Марияга алмашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top