08:57 / 08.07.2015
4096

Агуэронинг отаси Чилида Мессининг оиласига маҳаллий мухлислар ҳужум қилгани воқеасини ҳикоя қилиб берди

Серхио Агуэронинг отаси Леонель Агуэро 4 июль куни Сантьяго шаҳридаги "Насьонал Хулио Мартинес Прадано" ўйингоҳида ўтказилган Аргентина ва Чили ўртасидаги Копа Америка финали вақтида трибунадаги чилилик мухлислар Мессининг оила аъзоларига ҳужум қилишгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Унинг гувоҳлик беришича, ўша сектордаги аргентиналик мухлисларнинг ҳеч бири ўйинни тинч ўтириб, томоша қила олишмаган.

"Мен уларнинг ёнида эдим ва биз бутун ўйин давомида хавотирда ўтирдик. Леонинг отасини байроқ билан уришди, онасини эса чилиликлар тилидаги барча ёмон сўзлар билан ҳақоратлашди ва уларга жавоб қайтара олмадик. Кейин стадиондаги полиция ходимлари бизни бехавотир бошқа жойга кўчирди, лекин у жойдан ўйинни кузатишнинг имкони йўқ эди. Иккинчи таймни телевизорда кўрдим. Мессининг оиласидагиларни ҳар қадамда ҳақоратлашди. Биз бундан жуда хафа бўлдик", деб маълум қилади катта Агуэро Аргентинадаги радиолардан бирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмагач, пенальтилар сериясида мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Top